16:41 / 22.02.2017
7 675

Пойтахт бўйлаб қоронғуда нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда

Пойтахт бўйлаб қоронғуда нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда

22 февралдан Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги кўринишдаги «Пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ» ахборот хизматига таяниб «UZ24» хабар берди.

Ёрқин сариқ ҳошияли бу йўл белгисига қоронғуда ҳам яхши кўриниши учун нур қайтарувчи плёнка тортилган.

Бугунги кунда ушбу белгилар Келес йули ва Меҳр кўчалари, шунингдек, «Чилонзор» метро бекати яқини ва Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўрнатилади.

Хабарда таъкидланишича, бу белгилар пойтахт йўлларида хавфсизликни таъминлаш, пиёдаларнинг ҳаёти ва соғлигини асрашга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Пойтахт бўйлаб қоронғуда нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда