06:07 / 27.02.2017
6 282

27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда

27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда

Бошланаётган янги иш ҳафтасида сизга омад тилаган ҳолда 27 февраль, душанба куни учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этамиз.

​Демак, 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати очиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +16... +18, кечаси эса +3.. +5 даража илиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, деб ёзади "Qalampir".

Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорат +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорат ўзгариб туради. Кундузи +13... +18 даража иссиқ кузатилади. Бухоро ва Навоийда кечаси ҳаво ҳарорати +2... +7 даража илиқ бўлади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 0... +5 даража бўлиши айтилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда деярли бир хил об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +5... +10 кечаси, 0... +5 даража бўлади.

27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилади. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +5... +10 бўлиши кутилмоқда.

Ҳар қандай об-ҳавода ҳам бошлаган ишингиз бароридан келсин. Ҳафтани хуш кайфият билан бошласангиз, албатта, омад сизга кулиб боқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 27 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб энг баланд ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда