12:22 / 27.02.2017
5 648

Шавкат Мирзиёев Кегайлига келганидан сўнг, 2 ойда туманда 10 та арзон уй-жой қурилди

Шавкат Мирзиёев Кегайлига келганидан сўнг, 2 ойда туманда 10 та арзон уй-жой қурилди

Кегайли туманининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича туман ҳокими М.Абдиров ўз ҳисоботида туманда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди. Бу хақда «KRuz.uz» маълум қилди.

"Ҳурматли президентимиз Ш.Мирзиёевнинг туманимизга келиши туман халқи учун унутилмас воқеа бўлди. Президентимизнинг топшириғига мувофиқ "Ақтуба" ОФЙ ҳудудидан кам таъминланган оилалар учун 3 хонали 10 арзонлаштирилган уй-жойлар қурилиши 2 ой ичида битирилди ва ёш оилаларга топширилди.

Бундан ташқари туман марказидан 16 хонали 2 қаватли барча қулайликларга эга турар-жойларнинг қурилиши битирилиши арафасида турибмиз", - дейди М.Абдиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Кегайлига келганидан сўнг, 2 ойда туманда 10 та арзон уй-жой қурилди