Мамлакатимизда ҳар томонлама кенг ислоҳотлар жадал равишда олиб борилмоқда. Барча ҳаракатларнинг негизида инсон манфаати ва унинг камоли ётибди. Шунга қарамай, ривожланишимизни кафолатлаб берадиган қатъий қонун қоидага барча риоя этиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-моддаси 1-қисмига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида ёки 74887сўм жарима ундирилишига сабаб бўлади. Қолаверса, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарима миқдори бўйича батафсил маълумотлар мавжуд, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Аммо, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ўзи бу қоидани бузса, қандай йўл тутиш керак? Боз устига, суратдаги машина ташкилот ёки идорага тегишли бўлмай, шахсий мулк эканлигини автоулов давлат рақамидан билиб олиш қийин эмас.
Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда тарқалган бўлиб, у кўплаб интернет фойдаланувчиларининг муҳокамаларига, эътирозига сабаб бўлмоқда. Кўпчилик жамиятда жиноятчилик ва қоидабузарликнинг олдини олиш, аввало, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу қоидаларга қанчалик амал қилиши билан ўлчанади, деган фикрда.
Автомобиль қолдирилган йўл пиёдалар ўтиш йўлаги бўлиши билан бирга, ундан фавқулодда ҳолатларда ҳам фойдаланилади. Бу ҳудудда бирор фавқулодда ҳолат бўлса, машина эгасини излашган камида 5-10 дақиқа вақт кетиши турган гап. Хулоса ўзингиздан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди