15:21 / 02.03.2017
6 656

Ўзбекистонда оилавий пластик карталар пайдо бўлди

Ўзбекистонда оилавий пластик карталар пайдо бўлди

Uzcard миллий тўлов тизими Uzcard Family янги лойиҳасини ишга туширди. У бир ҳисобга қўшимча карталар чиқариш имконини беради.

Uzcard Family оилавий картаси бу тўлов картаси бўлиб, оила ҳисобини янада қулайлик ҳамда қўшимча карталар ёрдамида бошқариш имконини беради. Компаниядан таъкидлашларича, бунда оиланинг барча аъзолари ҳисобдан фойданишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, лойиҳа ҳақида 2015 йилнинг апрель ойида эълон қилинганди.

Ҳисоб эгаси оиланинг ҳар бир аъзоси томонидан ечиб олинадиган нақд пулларга лимит ўрнатиш, шунингдек улар маҳсулот ва хизматларга ишлатиши мумкин бўлган маблағни чеклаш имконига эга. Шу билан бирга, ҳисоб рақами эгасининг хоҳишига кўра, унинг мобил телефонига қўшимча карталарнинг ҳар бири бўйича молиявий амалиётлар ҳақида смс-хабарнома келиши мумкин.

Қўшимча карталарни нафақат оила аъзолари ва қариндошларга, балки барча дўстлар, шерикларларга ҳам очиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда оилавий пластик карталар пайдо бўлди