Анъанага биноан ҳар йили тергов тизими ходимлари орасида «Энг яхши тергов жамоаси», «Энг яхши терговчи» кўрик-танловлари ўтказилади. Жорий йилда танловнинг ҳудудий босқичларида иштирок этган 50 нафарга яқин терговчи республика босқичига йўлланма олди, деб ёзади Kun.uz.
19 май куни ушбу кўрик-танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди. Иштирокчилар кўрик-танловнинг спорт йўналиши шартларини бажариш учун Тошкент шаҳар ИИББга қарашли спорт мажмуасига йиғилишди. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар турникда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, ўқ отиш ва қўл жанги шартларини бажаргач, тест саволларига жавоб бериб, суҳбатдан ўтишди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра, «Энг яхши тергов жамоаси» номинациясида Навоий вилояти ИИБ тергов жамоаси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. «Энг яхши терговчи» номинациясида Хоразм вилояти Урганч шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси, лейтенант Юсупжон Юсупов биринчи ўринга муносиб кўрилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!