17:42 / 02.03.2017
7 027

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган янги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган янги қарорни имзолади

23 февраль куни Ўзбекистон Президенти «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзолади. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб Соф.уз хабар берди.

Ҳужжатга мувофиқ, қурилиши битмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, ижарачиларга тижорат банклари томонидан 5 йил муддатга, 12 ойлик имтиёзли муддат билан имтиёзли кредитлар тақдим этилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда ҳудудий қуриб битказилмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари инвентаризация қилиш ва аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузиш белгиланган. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари уларнинг ишчи органлари сифатида кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган янги қарорни имзолади