08:30 / 04.03.2017
11 309

Қарши, Самарқанд шаҳарлари ва Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлади

Қарши, Самарқанд шаҳарлари ва Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов шарафига ўрнатиладиган мақбара, музей ва ҳайкаллар лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди.

«Бизнинг халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк каби давлат арбоблари қаторига қўяди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Ислом Каримовга унинг она шаҳри Самарқандда мақбара қурилиши, унинг ҳайкаллари Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўрнатилиши ҳақида маълум қилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига Самарқанд шаҳрида, ҳар куни республиканинг турли ҳудудларидан Ислом Каримов қабрини зиёрат қилувчи кишилар келадиган ҳудудда мақбара барпо этилади. Бинонинг ички ва ташқи қисми Қуръон оятлари ҳамда суралари ёзувлари билан безалади.

«Мажмуа халқимиз учун, биринчи навбатда ёшлар учун ўзига жалб этувчи маънавий обида бўлади», — дея қайд этган давлат раҳбари.

Шунингдек, президент Ислом Каримовнинг ҳайкали унинг собиқ қароргоҳи — Оқсарой олдига қўйилишини маълум қилди. Биринчи президент узоқ йиллар Тошкент шаҳри марказидаги Оқсарой қароргоҳида иш олиб борган. Бу ерда Ислом Каримов жамоатчилик хайрия фонди ва биринчи президент номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият юритади.

Бу ерда ўзбекистонликлар ва хорижий меҳмонлар ҳайкал пойига гуллар қўйиши, Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишиши мумкин бўлади.

Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳри марказида ҳам ҳайкал бино қилинади. Майдонда шунингдек музей, атрофда хиёбон, фавворалар ҳамда майсазорлар бўлади.

Ислом Каримов 1986-1989 йиллар мобайнида ҳоким сифатида фаолият олиб борган Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида ҳам унга ҳайкал қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қарши, Самарқанд шаҳарлари ва Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлади