Жорий йилда Тошкент шаҳрида меъморчилик нуқтаи-назаридан ўта ноёб савдо-кўнгилочар маркази қурилади, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
Мухбирнинг айтишича, янги объект пойтахтнинг энг йирик бозорларидан бири — Қўйлиқ бозори яқинида, собиқ кийим бозори ўрнида барпо этилади. Айни вақтда қурувчилар ишни бошлаб юборишган ва бино пойдевори аллақачон қад ростлагани айтилмоқда.
Объектнинг ўзига хослиги унинг ташқи кўринишида бўлади: бино қурилишида улкан шишалардан фойдаланилиши айтилмоқда.
Яна бир қизиқ жиҳати, Ўзбекистонда илк маротаба автотураргоҳни бинонинг том қисмида жойлаштириш қарори қабул қилинди. Яъни янги савдо-кўнгилочар марказига қарашли автотураргоҳ бино томида жойлаштирилган бўлади.
Объектнинг ўзи эса бир неча қаватдан ташкил топади, деб ёзмоқда нашр. Лойиҳачилар ўзбекистонликларни яна бир марта лол қолдириш учун "яшил парковка" яратиш устида изланишмоқда.
Бугунги кунда пойтахтдаги аксарият автотураргоҳлар қуруқ асфальтдан иборат бўлган бир пайтда, бино томи устида барпо этиладиган автотураргоҳ табиат билан уйғун тарзда яратилиши таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади