13:28 / 06.03.2017
9 807

Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди

Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди

Суҳроб Холмуродов Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» ёзмоқда.

У 2016 йилдан бери мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Банк соҳасида 1993 йилдан бери фаолият юритади.

Маълумот учун, Миллий банкни 2005 йилдан бери Саидаҳмад Раҳимов бошқариб келаётганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Суҳроб Холмуродов Миллий банк раҳбари этиб тайинланди