10:07 / 07.03.2017
7 275

Жиззах шаҳрига 30 та янги замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрига 30 та янги замонавий автобуслар олиб келинди

Жиззах шаҳрида бир неча йиллардан бери аҳолига намунали автотранспорт хизматини кўрсатиб келаётган «Бегали Транс Сервис» МЧЖ томонидан «Jizzax Best Avto» МЧЖ билан тузилган шартнома орқали 30 та «Сам Авто» МЧЖда ишлаб чиқарилган САЗ ҲC 40 русумли автобуслар олиб келиниши режалаштирилган эди, деб хабар беради Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бугунги кунда эса 10 та САЗ НС 40 русумли автобуслар олиб келинди. Корхона ушбу автобусларни «Ипотека банк» Жиззах филиалининг 3 млрд.100 млн. сўмлик кредит маблағлари эвазига харид қилди.

Ушбу автобусларни Жиззах аҳолиси узоғини яқин қилиш учун шаҳар ичи йўналишларига жойлаштирди. Бунинг натижасида яна 20 та малакали ҳайдовчи иш билан таъминланди.

«Бегали Транс Сервис» МЧЖ йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи бош литсензиясига асосан литсензия варақалари билан таъминланиб, бугунги кунда 1 сонли «Жиззах автошохбекат-Қаҳрамон маҳалласи» шаҳар ичи йўналишида аҳолига намунали автотранспорт хизматини кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жиззах шаҳрига 30 та янги замонавий автобуслар олиб келинди