Ашхободдаги икки томонлама музокаралардан сўнг, ОАВ вакиллари олдида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистан Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов транспорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилаётганини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарқ транспорт тизимларини бирлаштириш имконини берувчи кучли ва замонавий инфратузилма яратиш мақсадида ҳамкорлик давом эттирилишини қайд этди.
Шу жумладан, Туркманистоннинг Ўзбекистон—Туркманистон—Каспий денгизи—Жанубий Кавказ йўналишида коридор яратиш бўйича ҳамжиҳатликда иш олиб боришга тайёрлиги маълум қилинди. Мазкур коридор орқали Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиздаги портларига чиқиш мумкин бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон иштирокчиси бўлган Марказий Осиёдан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига транспорт ва транзит халқаро коридорини яратиш тўғрисидаги Битимни амалга оширишда фаол ҳамкорлик олиб бориш бўйича келишиб олинди. Мазкур беш томонли Битим 2011 йил Ашхободда имзоланган.
Аввалроқ 6 март куни Ашхободдаги музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикчилик тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди