19:05 / 08.03.2017
7 588

Фотофакт: Туркманободдаги Ислом Каримов бюсти

Фотофакт: Туркманободдаги Ислом Каримов бюсти

Туркманобод шаҳрида очилган Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов бюсти суратини эълон қилинди.

Ислом Каримов билан видолашув маросимида Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда Ўзбекистоннинг Буюк Йўлбошчиси хотираси абадийлаштирилишини таъкидлаган эди. Шу мақсадда Туркманобод шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу кўчада ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ва Ўзбекистон Биринчи Президентининг бюсти ўрнатилди. Мажмуада Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари акс эттирилган. Уларнинг ёнидаги гранитда Ислом Каримовнинг «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир» деган сўзлари ўзбек ва туркман тилларида битилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фотофакт: Туркманободдаги Ислом Каримов бюсти