19:40 / 16.03.2017
7 187

Видеокузатувлар бир кунда 15 миллиард сўм жарима ёзди

Видеокузатувлар бир кунда 15 миллиард сўм жарима ёзди

Facebook фойдаланувчисининг хабарига кўра Тошкент кўчаларида кеча расман ишга тушган видеоқайд камералари бир кунда 40 мингта жарима қайд қилиб, 15 миллиард сўмдан кўп жарима чипталари ёзган, деб ёзади Соф.уз сайти.

"Водители Ташккента" гуруҳи ушбу маълумотларни "Тошкент" телеканали орқали намойиш этилган кўрсатув маълумотлари асосида хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ бузилишини қайд қилувчи видеокамералар ишга тушган эди. Айни дамда ушбу камералар фақат тезликни ошириш ва қизил чироққа ўтиш учун жарима белгилайди. Автоматлаштиришнинг кейинги босқичларда камерралар уяли телефон орқали гаплашиш ва тақилмаган хавфсизлик камари каби қоидабузарликларни ҳам қайд қила бошлайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Видеокузатувлар бир кунда 15 миллиард сўм жарима ёзди