00:04 / 17.03.2017
7 208

Тошкент шаҳар ИИББ: Валютафурушларга нисбатан прокуратура органлари томонидан тадбир ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББ: Валютафурушларга нисбатан прокуратура органлари томонидан тадбир ўтказилди

Тошкент шаҳар ИИББда 16 март, пайшанба куни ташкил этилган брифингда ноқонуний валюта бозори («қора бозор»)даги валютафурушлар қўлга олингани ҳақида хорижий ОАВ тарқатган ахборотга аниқлик киритиш сўралди, деб ёзади Дарё нашри.

Тошкент шаҳар ИИББ вакилларининг тасдиқлашича, ҳақиқатан ҳам шаҳар прокуратура органлари томонидан валютафурушларга нисбатан тадбир ўтказилган.

Брифингда мазкур тадбир тафсилотлари ҳақида яқин кунларда прокуратура органларига таянган ҳолда ахборот берилиши маълум қилинди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳар ИИББ: Валютафурушларга нисбатан прокуратура органлари томонидан тадбир ўтказилди