21:48 / 17.03.2017
9 317

Ўзбекистонда «Судьялар олий кенгаши тўғрисида» қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда «Судьялар олий кенгаши тўғрисида» қонун қабул қилинди

17 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун соҳадаги камчиликларнинг ўрнини тўлдиришга ва конституциявий орган мақоми ҳам берилиб, ташкил этилган Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг фаолиятини тартибга солишга қаратилган.

Умуман олганда, мажлис давомида таъкидланганидек, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганидан сўнг ягона олий орган — Олий суд раҳбарлигида судлар фаолиятининг, маъмурий суд иш юритуви ҳамда хўжалик иш юритувининг ўрнига — иқтисодий иш юритувининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилади.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «Судьялар олий кенгаши тўғрисида» қонун қабул қилинди