12:33 / 19.03.2017
7 505

Наврўз байрамида транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар маълум қилинди

Наврўз байрамида транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар маълум қилинди

Наврўз байрами куни Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси маълумотига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

2017 йил 19 март куни соат 21-00 дан байрам тадбирлари тугагунга қадар:
- Лабзак кўчаси – Зулфияхоним кўчасидан А.Қодирий кўчасигача;
- Қорасарой кўчаси – А.Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача;

2017 йил 20 март куни соат 06-00дан 16-00гача:
- А.Қодирий кўчаси – Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
- Зарқайнар кўчаси – А.Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасигача (“Зарқайнар” супермаркетига);

2017 йил 21 март куни соат 06-00дан 21-00гача:
- А.Қодирий кўчаси – Себзор кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
- Зарқайнар кўчаси – А.Қодирий кўчасидан Сағбон кўчасигача (“Зарқайнар” супермаркетига);

Шунингдек, 2017 йилнинг 21 март куни байрам тадбирлари ўтказиладиган Ўзбекистон миллий боғи, Хадра майдони, Ибн Сино гузари, М.Улуғбек боғи, Ғ.Ғулом боғи, Камолот боғи, “Грин парк” оромгоҳи, Боғишамол боғи, Темирйўлчилар боғи, Локомотив боғи, Фурқат боғи, Нурашфон боғи, Авиасозлар саройи, Қуёшча нури боғи, Хайвонот боғи, Дўстлик боғи, Бобур боғи, Байналминал маданият марказига туташ кўчаларда ва бошқа кўчаларда халқ сайили вақтида вазият тоқазо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Шароит тоқазо этганда бошқа кўчаларда ҳам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наврўз байрамида транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар маълум қилинди