10:44 / 20.03.2017
10 594

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги таъмирланадиган кўчалар номини маълум қилди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги таъмирланадиган кўчалар номини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-2018 йилларда минтақавий автомобил йўлларини ривожлантириш тўғрисидаги қарори доирасида туманимизда Буюк Ипак йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари оралиғидаги Ш.Бурҳонов кучасининг капитал таъмирлаш ишлари якунланмоқда, дейилади ҳокимликнинг Facebook саҳифасида қолдирилган хабарда.

Кейинги навбатда:

- Авайҳон кўчаси;
- Мусаввирлар кўчаси;
- Саирам 5-тор кўчаси;
- Гулсанам кўчаси.

Бундан ташқари, қуйидаги кўчаларда қисман таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган:

- Гёте кўчаси;
- Қаландар кўчаси;
- Асака кўчаси.

Шунингдек, ривожлантириш дастурига 3 та маҳаллаларнинг мавзелар оралиғидаги кўчалари ва 5 та маҳаллаларнинг кўчаларини қисман таъмирлаш ишларини киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги таъмирланадиган кўчалар номини маълум қилди