Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Табрик матни Кремль сайтига жойлаштирилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Ҳурматли Шавкат Миромонович, мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табригимни қабул этинг. Кейинги йилларда Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилди. Мазмунли сиёсий мулоқотимиз, савдо-иқтисодий, илмий-техник, гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлигимиз изчил ривожланиб бормоқда. Бизнинг мамлакатлар ҳудудий ва халқаро кун тартибида турган муҳим масалаларни ҳал қилишда самарали ҳамкорлик қилмоқда», — дейилган табрикда.
У биргаликда қилинган саъй-ҳаракатлар Россия ва Ўзбекистоннинг дўстона халқлари манфаатлари йўлида ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига хизмат қилишига ишонч билдирган.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса – бахт ва фаровонлик тилаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди