12:24 / 24.03.2017
5 807

Тошкентдаги Инҳа университети ва SAP компанияси ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Тошкентдаги Инҳа университети ва SAP компанияси ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва дунёга машҳур SAP компанияси (Германия) ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Дарё нашри.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев ва МДҲ давлатлари бўйича SAP’нинг бош директори Илья Юрьев Тошкентда музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар корпоратив иловалар бўйича дунёда етакчи компаниялардан ҳисобланган SAP ҳамда IUT ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Сарвар Бобохўжаев ва Илья Юрьев SAP’нинг глобал академик дастури – SAP Альянс Университетида иштирок этиш масаласини кўриб чиқди.

Ўзбекистондаги компания ва ташкилотларда SAP иловаларини тадбиқ этиш кўпайганлиги сабабли, томонлар Германия компаниясининг дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш борасида фикр алмашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги Инҳа университети ва SAP компанияси ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда