Тошкентда яна бир Mercedes автобуси ёниб кетди

  • Узбекистон
  • 29-05-2015, 16:10
  • 1 696
  • Тошкентда яна бир Mercedes автобуси ёниб кетди

    Тошкент Тиббиёт академияси яқинида, Кичик ҳалқа йўлида Mercedes Benz русумидаги автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

    Суратларда автобус ёнаётгани, ўт ўчирувчилар оловни ўчиришга ҳаракат қилаётгани кўриниб туради. Автобус қайси йўналишда ҳаракатлангани, жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

    Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Тошкентда бир неча бор Mercedes Benz Conecto сериясидаги автобуслар ёниб кетди.