20:23 / 25.03.2017
8 102

Бухоро вилояти ИИББ бошлиғи ишдан бўшатилди

Бухоро вилояти ИИББ бошлиғи ишдан бўшатилди
18 март куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Вилоят ҳокими Ўктам Барноев бошқарувида ўтган сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Азизов сўзга чиққан.

Йиғилишда ҳудудда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ютуқлар баробарида ечимини кутаётган, ҳал бўлиши лозим бўлган вазифалар ҳам кўплиги таъкидланган. Хусусан, сўнгги йилларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошаётгани қайд этилган.

Жаҳон маънавий тамаддуни бешикларидан бири сифатида эътибор қозонган Бухоро вилоятида 2016 йилда қотиллик, зўравонлик, талончилик турдаги жиноятларнинг 11таси очилмай қолган. Ўғирлик жиноятларининг эса 10 фоизи фош этилмаган.

Шунингдек вилоятда фирибгарлик, вояга етмаганлар ва аёллар жиноятчилиги сонининг ошаётганлиги, қидирувдаги шахслар ва бедарак йўқолганларни излаб топишдаги кўрсаткичларнинг пастлиги, диний экстремистик оқимларга мойил шахслар билан ишлаш борасидаги муаммолар таҳлилига ҳам эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўз сўзида ички ишлар тизими ходимларининг асосий вазифаси фақатгина содир этилган жиноятларни очиш, жиноятчиларни ушлаш эмас, балки аҳоли ўртасига чуқур кириб борган ҳолда жиноят сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш эканлигини, президентимиз томонидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни Профилактика куни сифатида эълон қилиниши замирида ҳам ана шу мақсад илгари сурилганлигини таъкидлаган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Ўринов лавозимидан озод этилиб, ушбу вазифага Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган подполковник Алиев Шуҳрат Ҳасанович тайинланган.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаи президентининг ушбу қарорини бир овоздан тасдиқлашган.

Йиғилишда вилоят прокурори лавозимига тайинланган Валиев Баҳриддин Баҳодирович ҳудуд фаолларига таништирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухоро вилояти ИИББ бошлиғи ишдан бўшатилди