16:19 / 27.03.2017
7 175

Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилади

Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 март куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди, деб ёзади Kun.uz.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида Умумий штат бирлиги доирасида 21 штат бирлигидан иборат бўлган Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлилини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқа таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари бузилишига, шунингдек ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, субъектив, танлов асосида талқин қилиш фактларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш борасида таклифлар тайёрлаш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан семинарлар, «давра суҳбатлари», конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, уни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Бошқармага ноюридик мутахассисликдаги (иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар) зарур билим ва тажрибага эга юқори малакали кадрларни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди.

Бошқарма ходимларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилади