12:55 / 28.03.2017
6 813

Ўзбекистон ва Озарбойжон темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Озарбойжон темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 27 март куни “Озарбойжон темир йўллари” ЁАЖ билан музокаралар ўтказди, деб ёзади Кун.уз нашри.

“Озарбойжон темир йўллари” раиси Жавид Гурбанов Ўзбекистон делегациясини Озарбойжон темир йўллари соҳасидаги ислоҳотлар ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш билан боғлиқ ишлар ҳақида яқиндан таништирди.

У шунингдек халқаро ва минтақавий лойиҳалар ҳақида гапириб берди, жумладан Боку-Тбилиси-Карс темир йўли қурилиши бўйича лойиҳа ҳақида маълумот берилди.

Томонлар “Озарбойжон темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Содиқ Сафоев икки давлат темир йўл идоралари ўртасидаги шериклик муносабатларини янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якуни бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида баённома имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Озарбойжон темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилади