11:02 / 29.03.2017
6 133

Россия ва Ўзбекистон меҳнат вазирлари музокаралар ўтказди

Россия ва Ўзбекистон меҳнат вазирлари музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин билан Москвада музокаралар ўтказди, деб ёзади Дарё нашри.

Учрашув доирасида томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида 1994 йил 9 сентябрда имзоланган ишчиларга майиблик, касбий касаллик ёки уларнинг соғлиғига етган меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа зарарлар учун товон пули олиш ҳуқуқларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимнинг ижро этилиши устидан мониторинг ўтказиш тартибини имзолади.

Максим Топилин таъкидлашича, мониторинг жабрланганларга тўловлар ўз вақтида ҳисоблаб берилишини таъминлайди.

Икки мамлакат вазирлари Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий жалб этиш ҳақидаги битим лойиҳасини муҳокама қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия ва Ўзбекистон меҳнат вазирлари музокаралар ўтказди