11:04 / 29.03.2017
5 499

5 апрелдан Лаҳорга парвозлар бошланади

5 апрелдан Лаҳорга парвозлар бошланади
2017 йилнинг 5 апрелидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди, деб ёзади Кун.уз нашри. Парвозлар А320 лайнерида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари қуйидаги график асосида амалга оширилади:

Чоршанба: HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50
HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)
Пайшанба: HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)
HY 462 Лаҳор 10:15(жума) – Тошкент 12:45.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 апрель кунидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига (Қозоғистон) парвозлар частотасини оширади.

Маълумотларга кўра, парвозлар А320 лайнерларида қуйидаги график бўйича амалга оширилади:

HY 721 Тошкент 12:45 – Остона 15:45
HY 722 Остона 16:45 – Тошкент 17:45.

Парвозлар соати маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 5 апрелдан Лаҳорга парвозлар бошланади