15:07 / 30.03.2017
7 945

Тошкентда Осиё ботаника боғи ва янги аквапарк қурилади

Тошкентда Осиё ботаника боғи ва янги аквапарк қурилади
Тошкент шаҳрида 2017 йилда олтита янги истироҳат боғи бунёд этилади. Sof.uz'нинг ёзишича, «бугунги кунда бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда».

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусановнинг маълум қилишича, боғларнинг ҳар бири ўзига хос кўриниш ва йўналишга эга бўлади.

Хабар беришларича,
  • Шайхонтоҳур тумани Белтепа кўчасида кўп функсионал болалар истироҳат боғи,
  • Учтепа туманида Фозилтепа ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда Осиё ботаника боғи шаклидаги кўнгилочар парк,
  • Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида соғломлаштириш аквапарки,
  • Мирзо Улуғбек туманида Ҳамид Олимжон ва Маҳатма Ганди кўчалари чорраҳасида эстетик истироҳат боғи,
  • Миробод туманида Нукус ва Ойбек кўчалари кесишувида саломатлик ва спорт боғи,
  • Сергели тумани Дўстлик мавзесида мультимедиявий фавворали маданият ва истироҳат боғи ташкил этилади.

Бу паркларнинг жами ер майдони 45 гектарга етади. Уларга 110 аттракцион ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2016 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувида 2017 йилда шаҳарда янги маданият ва истироҳат боғлари барпо этилишини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Осиё ботаника боғи ва янги аквапарк қурилади