09:11 / 04.04.2017
6 731

Ўзбекистон Президенти қарорига масъулият билан ёндашмаган Давлат рақобат қўмитаси ходимлари жазоланди

Давлат рақобат қўмитаси ҳайъатининг жорий йилнинг 30 март куни ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши видео-селектор тарзида ўтказилди, деб хабар беради қўмита ахборот хизматига таяниб Дарё.уз.
Ўзбекистон Президенти қарорига масъулият билан ёндашмаган Давлат рақобат қўмитаси ходимлари жазоланди
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралда «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори талабларининг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, танқидий кўриб чиқилди. Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, аввал хусусийлаштирилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни кадастр, солиқ, статистика ва Марказий банк бошқармалари билан ўзаро ўз вақтида ҳамда тўлиқ алмашинувини йўлга қўйиш, бўш турган ва инвестиция лойиҳалари ҳали ишлаб чиқилмаган объектлар негизида самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан тадбиркорлар ва тижорат банклари билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилиши давомида олдинда турган вазифалар аниқлаб олинди ва Қарор талабларининг ижросини таъминлашда етарли даражада масъулият билан ёндашмаган ҳудудий бошқармалар раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Президенти қарорига масъулият билан ёндашмаган Давлат рақобат қўмитаси ходимлари жазоланди