18:51 / 01.06.2015
8 035

«Бухоро» аэропорти МДҲ мамлакатларининг 2014 йилдаги энг яхши аэропорти деб топилди

«Бухоро» аэропорти МДҲ мамлакатларининг 2014 йилдаги энг яхши аэропорти деб топилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Самарқанд», «Урганч» ва «Бухоро» аэропортлари «Аэропорт» фуқаролик авиацияси уюшмасининг 2014 йил якунлари бўйича «МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти» танловида совриндор бўлди. Бу ҳақда «UzAirways.com»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Самарқанд» аэропорти 200 минг — 500 минг йўловчи ташиш ҳажми билан «Фаоллик ва собитқадамлик учун» номинацияси бўйича, «Урганч» аэропорти эса худди шу ҳажм билан «Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» номинациясида тақдирланди.

«Бухоро» аэропорти эса яширин овоз бериш йўли билан йилига 200 минггача йўловчига хизмат кўрсатувчи аэропортлар орасида «МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти» деб топилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Бухоро» аэропорти МДҲ мамлакатларининг 2014 йилдаги энг яхши аэропорти деб топилди