Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия пойтахти Москва шаҳрига етиб борди. «ТАСС» агентлигига асосланиб "Кун.уз" хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари минган самолёт Москвадаги «Внуково» аэропортига қўнган.
5 апрель куни Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинади.
Икки давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашади.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди