09:18 / 05.04.2017
5 946

Қашқадарёдаги 12 та сув объектида фавқулодда ҳолатлар рўй бериши хавфи аниқланди

Қашқадарё вилоят тошқинга қарши комиссияси ҳайъат йиғилишида сув тошқинлари, сел келиши каби ҳолатлар олдини олиш, аҳоли ва ҳудудлар муҳофазасини таъминлаш хусусида сўз борди. Бу ҳақда «Қашқадарё газетаси»га таяниб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Қашқадарёдаги 12 та сув объектида фавқулодда ҳолатлар рўй бериши хавфи аниқланди
Тадбирда таъкидланганидек, соҳа ходимлари томонидан тошқин ва сел келиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар мунтазам равишда ўрганилиб, муҳофаза чоралари кўриб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилда вилоятдаги 12 та сув объектида фавқулодда ҳолатлар рўй бериши хавфи аниқланиб, уларни бартараф этиш мақсадида белгиланган тартибда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Йиғилишда аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш, дарё ва сув омборлари атрофидаги емирилишлар, ер чўкишларини аниқлаб, ўз вақтида муҳофаза чораларини кўриш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қашқадарёдаги 12 та сув объектида фавқулодда ҳолатлар рўй бериши хавфи аниқланди