21:26 / 05.04.2017
5 834

Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашувда: Бу ташриф катта ўзгаришлардан белги

Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашувда: Бу ташриф катта ўзгаришлардан белги
Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтишди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи хусусида сўз юритилди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Москвага давлат ташрифи билан қутлаб, бу томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини қайд этди.

«Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш биз учун катта аҳамиятга эга. Мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали тўла фойдаланилмаётган имкониятлар кўп, уларни ишга солишдан икки томон ҳам манфаатдор», деди Россия Президенти.

Шавкат Мирзиёев бу учрашув давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашда муҳим қадам бўлишини қайд этди.

«Аввало, 3 апрель куни Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан Сизга ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланмоқда. Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимиз кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан бирдек манфаатдор эканининг тасдиғидир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрганингиз учун яна бир бор миннатдорлик билдираман. Ушбу ташриф Ислом Каримовга, Ўзбекистон халқига юксак ҳурматингиздан далолат беради», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган ЎзА.

«Ўйлашимча, бу ташриф катта ўзгаришлардан белги. Самарқандга ташрифингиз давомида барча йўналишлар бўйича сиз билан ишончли, очиқ мулоқот ўтказган эдик. Ҳақиқатан ҳам, мана шу қисқа вақт ичида кўп ўзгаришлар бўлди. Сиз билан нимагаки келишган бўлсак, амалга ошмоқда. Бугун сиз билан имзоланадиган ҳужжатлар тўплами ҳам шундан дарак беради.

Жуда тўғри таъкидладингиз, Афғонистондаги вазият, Афғонистондаги тинчлик Ўзбекистон учун жуда муҳим. Афғонистондаги тинчлик ва осойишталик жуда муҳим. Биз Россия Афғонистон бўйича олдинга йўналтираётган барча ҳаракатларда ёрдам қилишга ва қўллаб қувватлашга тайёрмиз», деган давлат раҳбари.
[media=https://youtu.be/39Epg1lw89E]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашувда: Бу ташриф катта ўзгаришлардан белги