2018 йилдан Тошкентдаги чиқиндиларни йиғиш пунктларини қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш учун фарқланувчи ранг, ёзув ва белгилари бўлган махсус контейнерлар билан таъминлашга киришиш режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимиятида чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда шаҳар ҳокимияти Ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмаси (ҲКЭБ) Иқтисодиёт ва инвестиция департаменти бошлиғи ўринбосари Ойбек Бекмирзаев маълум қилди, деб ёзади "Соф.уз" нашри.
Айни пайтда «Махсустранс» корхонаси Осиё тараққиёт банки иштирокида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича инвестицион лойиҳа устидаги ишларни якунламоқда. Унда мавжуд 350 та пунктни реконструкция қилиш, 13,5 минг дона чиқинди контейнерларини сотиб олиш, қайта юклаш станцияларининг иккитасини реконструкция қилиб, биттасини ёпиш, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 30 га майдонда халқаро стандартлар бўйича янги санитар полигонни қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, санитар полигон ва қайта юклаш станциялари учун махсус машиналар ва механизмларни харид қилиш кўзда тутилган.
Ойбек Бекмирзаевнинг «Газета.uz"га ойдинлик киритишича, «Махсустранс» лойиҳаси якунига етганидан сўнг чиқиндиларни келгусида утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга киришади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди