5 709
Интернет фойдаланувчилари «Лицензия» ахборот тизимлари комплексини ривожлантиришда қатнашиши мумкин
6 апрель куни Тошкентдаги «Зарафшон» концерт залида «Лицензия» ахборот тизимлари комплексига бағишланган брифинг ўтказилди, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва Тараққиёт стратегияси марказлари томонидан уюштирилган тадбирда журналистлар айни йўналишга тааллуқли саволларга раҳбариятдан жавоб олди.
Таъкидланганидек, портал лицензияловчи органларнинг ахборот-технологик таъминотини ошириш ва мажмуа орқали лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш учун яратилган.
ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мутахассислар ҳозирги кунда портал орқали 40 та фаолият туридан лицензия олиш учун электрон шаклда ариза топшириш билан боғлиқ бутун бошли жараён учун имконият яратилганини таъкидлади. Айни вақтда тадбиркорларга транспорт, архитектура, биржа, савдо, тиббиёт, таълим, маданият, спорт, туризм ва реклама йўналишларида фаолият юритиш учун лицензиялар электрон шаклда тақдим этилмоқда.
Комплекс 2017 йилда барча рухсатнома берувчи давлат идораларида босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланган.
Сўзга чиққанлар Портални синовдан ўтказишда аҳолини фаолликка чақирди. Ҳар бир интернет фойдаланувчиси ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини Facebook’даги портал саҳифасида ёки «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази саҳифасида ёзиб қолдириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди