20:29 / 06.04.2017
5 783

Чорраҳалардаги камералар ЙТҲларнинг кескин камайишига ёрдам бермоқда

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида март ойида 89 704та, 30 март - 6 апрель оралиғида 21 900та қоида бузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Чорраҳалардаги камералар ЙТҲларнинг кескин камайишига ёрдам бермоқда
115та чорраҳага ўрнатилган 883та кузатув камералари ёрдамида 15 мартдан 6 апрель кунига қадар жами 51 000 дан зиёд қоидабузарликлар аниқланган. Бунинг 30 мингдан ортиғи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ва 21 мингдан ортиғи тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларини ташкил этган.

30 мартдан 6 апрелгача бўлган бир ҳафта ичида камералар ёрдамида жами 6 371та, шундан 3 718та светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ва 2 653таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликлари қайд этилган.

Шу билан бирга, кузатув камералари ишга тушгандан буён, яъни 15 мартдан 6 апрель кунига қадар йўл транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27тага ёки 31,4 фоизга, автоҳаокатларда одам ўлими билан боғлиқ ҳолат 7тага ёки 53,8 фоизга, ЙТҲда тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолат 25тага ёки 25 фоизга камайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чорраҳалардаги камералар ЙТҲларнинг кескин камайишига ёрдам бермоқда