09:14 / 08.04.2017
12 654

Андижон шаҳар ҳокими бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди


Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев бир гуруҳ талабалар, фаол ва истеъдодли ўқувчилар билан учрашди, деб хабар беради ЎзАга таяниб "Дарё.уз" нашри.

Учрашувда асосий эътибор ёшларнинг мақсад ва интилишларини рағбатлантириш, муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш масалаларига қаратилди.

Тадбирда Андижон шаҳридаги «Чўлпон» кинотеатри ўрнида барпо этилаётган «Ёшлар маркази» энг замонавий технологик воситалар, жиҳозлар билан таъминланиб, келгусида ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашадиган масканга айланиши таъкидланди.

«‘Камолот’ ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича тайёрланаётган ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳада ҳаракат фаоллари учун қатор имтиёз ва имкониятлар бериш белгилангани ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди», — дейилади ЎзА ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижон шаҳар ҳокими бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди