Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865 сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор мажлис ўтказди. Кун.uz манбасининг маълум қилишича, унда вилоятлар, туман ҳокимликлари ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисда маълум қилинишича, айни вақтда республикада 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келмоқда. Президент қарорига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 2 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари ҳокимлар, кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилади. Бу пулларни топшириш тизими қандай ташкил этилгани борасида Молия вазири Ботиржон Хўжаев ахборот берди.
Бундан ташқари, “Ўзавтосаноат” АЖ раиси ўринбосари уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имконияти тақдим этилаётгани хусусида маълум қилган.
Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар мазкур имкониятдан бир марта фойдаланишлари мумкин бўлади. Бунда, таъкидланишича, уруш фахрийсига, ўзига ёки яқинлари, қариндош-уруғлари ёхуд невараларидан истаганига бир марта бир дона автомобилни навбатсиз харид қилишга рухсат берувчи сертификатлар шу йилнинг 20 апрелига қадар топширилади.
Шунингдек, маҳаллалар тақдим этган маълумотлар асосида уруш фахрийсига хизмат қилиши тасдиқланган қўшни ёки бегона шахс бўлган хизматчиларга ҳам шундай имконият берилади. Мазкур автомобилларга биринчи ва иккинчи техник хизматлар бепул кўрсатилади, эҳтиёт қисмлари бепул берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди