19:49 / 09.04.2017
6 862

Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир ўтказилди

Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир ўтказилди
9 апрель, якшанба куни Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди, дея хабар бермоқда ЎзАга асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Нозим Ҳабибуллаев, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаева, публицист Бахтиёр Ҳайдаров ва бошқалар Амир Темур ўз вақтида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлганини таъкидлади.

Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1,5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Тадбирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ўзбек ва инглиз тилларида америкалик машҳур шоир Эдгар Аллан Понинг «Буюк Темур» достонидан парча ўқиди. Талабалар Амир Темур ва темурийлар давридаги либосларни намойиш қилди.

Буюк Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этди.

Шу куни Темурийлар тарихи давлат музейида «Амир Темур даврида боғ яратиш санъати» деб номланган кўргазма очилди.

Бундай тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятда бўлиб ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Амир Темур хиёбонида тантанали тадбир ўтказилди