Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Узбекистон 4-06-2015, 18:57 1 252
Ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, 6 июнга бориб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Anons.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Фарғона водийсидан ташқари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат 42 даражагача кўтарилади. Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида эса ҳарорат 38 даражадан ошмайди.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, пойтахт Тошкент шаҳрида бироз булутли ҳаво кузатилади ва ҳарорат 38 даражагача чиқади.
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.