10:34 / 17.04.2017
18 568

Андижонда лола дарахти гуллади

Андижонда лола дарахти гуллади
Шаҳарсозликда ландшафт дизайни асосий масалалардан ҳисобланиб, бино атрофларини турли дарахтлар ёки гуллар билан безатиш ҳозир урфга кирган. Андижон шаҳридаги кўчалардан бирида дарахтлар сони яна биттага кўпайди, деб ёзади Qalampir.uz сайти. Жумладан, Истиқлол кўчасида экилган лола дарахти юртдошларимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонларига ўзгача завқ бағишламоқда.

Мазкур дарахтнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг гулларида бўлиб, бамисоли лолага ўхшаб очилади. Айнан мана шу сабабли уни лола дарахти деб аташса керак.

Лола дарахти очилгани тўғрисида қулоқдан-қулоққа етиб бораётган хабарлар мазкур кўчатни томоша қилиш учун ташриф буюраётганлар сонини оширмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Андижонда лола дарахти гуллади