21:17 / 18.04.2017
6 666

Шавкат Мирзиёев фармони билан янги Давлат қўмитаси тузилди

Шавкат Мирзиёев фармони билан янги Давлат қўмитаси тузилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 апрель куни “Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналар ва рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Давлат қўмитасига айлантирилди.

Фармонда таъкидланишича, янги қўмитанинг энг муҳим вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарни тиклаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда шу асосда янги иш ўринларини яратишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев фармони билан янги Давлат қўмитаси тузилди