Россияда бўлиш, миграция ҳисобида туриш ёки меҳнат билан шуғулланиш қоидаларини бузган хорижий давлат фуқароларига нисбатан Россия қонунчилигига биноан жарима ва суд қарорига кўра, Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш ва Россия ҳудудига киришга чеклов қўйиш чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Россияга кириш ҳуқуқи чекланган шахслар Россия Федерациясининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган тақдирда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Кириш таъқиқи тўғрисидаги маълумотни Россия Ички ишлар вазирлигининг www.fms.gov.ru веб-саҳифасидан олиш мумкин.
Россиянинг ваколатли органларининг киришга рухсат бермаслик тўғрисидаги қарорини тегишли суд инстанцияларига ёки Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бошқармасининг юқори турувчи органига қонуний тарзда шикоят қилиш орқали бекор қилиш мумкин.
1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия ИИВнинг ҳудудий бўлинмаларига ёки Россияга киришга таъқиқ қўйган органга www.мвд.рф ва www.ps.fsb.ru веб-саҳифаларининг электрон манзилларига ўз аризаларини жўнатиш орқали мурожаат қилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди