17:54 / 19.04.2017
6 011

300 кишига автомобил совға қилинди

300 кишига автомобил совға қилинди
Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган 300 нафарга яқин Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчиларига GM Uzbekistan автомобилларини имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар берилган эди.

Шу кунларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни имтиёзли харид қилиш истагини билдирган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тегишли автомобиллар тантанали равишда топширилиб келинаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати берган маълумотга асосланиб Dia.uz сайти ёзмоқда.

Жумладан, 2017 йил 17 апрелда меҳнат ва уруш фахрийлари - Учтепа тумани, Бешқайроғоч кўчаси, 55/1 уйда истиқомат қилиб келаётган 94 ёшли Ҳикмат ота Убайдуллаевга “Дамас”, Шайхонтоҳур тумани, Улуғбек кўчаси, 65 уйда истиқомат қилувчи 98 ёшли Камол ота Туроповга “Лассети”, 2017 йил 18 апрелда Яккасарой тумани, Ҳ.Сулаймонов кўчаси, 1а уйда истиқомат қилувчи 92 ёшли Назар Степанович Назарьянга “Лассети”, Шайхонтоҳур тумани,М.Қориёқубов 2-тор кўчаси, 3 уйда  истиқомат қилувчи 93 ёшли Абдувоҳид ота Тўлагановга “Дамас” русумли енгил автомобиллар тантанали равишда топширилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 300 кишига автомобил совға қилинди