11:55 / 20.04.2017
5 953

Видеоселекторда маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокамаси, компаниялар огоҳлантирилди

Видеоселекторда маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокамаси, компаниялар огоҳлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 19 апрель куни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш, шунингдек, экспорт прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилиши ва экспорт ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш учун барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди деб ёзади Кун нашри.
Йиғилишда тайёр маҳсулотлар турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш доирасида қиймати 5,5 миллиард доллардан ортиқ 2,8 мингдан кўпроқ маҳаллийлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилгани, илгари хориждан олиб келинган 4,8 мингдан зиёд янги маҳсулотлар турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани таъкидланди. Натижада кейинги беш йилда импорт ҳажми 752 миллион долларга, жумладан, 2016 йилда 286 миллион долларга камайди.
Бироқ импорт ўрнини босадиган маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилаётганига қарамасдан, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари импорт ҳажмининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймоқда. Бу мамлакатимиз иқтисодиёти учун ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши мумкин бўлган валюта маблағларидан самарасиз фойдаланишга олиб келмоқда.
«Ўзбекэнерго», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятлари, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни корхоналарида 2016 йилда импорт ҳажми сезиларли равишда ошган. Қатор компаниялар ва хўжалик бирлашмалари, жумладан, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзбекэнерго», «Ўзқурилишматериаллари» ва «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари, «Ўзелтехсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулотларнинг хориждан олиб келинишига йўл қўйган. Шу билан бирга, айрим корхоналар томонидан хориждан уларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган маҳсулотлар ҳам сотиб олинган.
Қайд этилган компаниялар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари импорт ҳажми, айниқса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хомашё ва материалларни хориждан олиб келиш ҳажмининг ўсиши, шунингдек, асоссиз импорт учун валюта ресурсларини жалб қилгани учун уларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилиши, ҳатто, эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига импортни мақбуллаштириш ва қисқартириш, шунингдек, улар назорат қиладиган ташкилот ҳамда корхоналарнинг валюта маблағларидан самарали фойдаланиши бўйича шахсан жавоб бериши тўғрисидаги масала юкланди. 
Йиғилиш давомида Давлат божхона қўмитасига импорт қилувчи корхоналар фаолиятининг импорт тури ва номенклатурасига мувофиқлиги устидан доимий қатъий назорат ўрнатиш ва фаолиятига хос бўлмаган товарлар олиб кирилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли тезкор чоралар кўриш учун Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларига ҳар ой ҳисобот бериши топширилди. Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ускуна ва технологиялар учун импорт шартномаларининг нархлари, тендер ҳужжатлари, шунингдек, «фойдаланишга тайёр» шартлари асосида тузиладиган инвестиция лойиҳаларининг асослилигини танқидий таҳлил қилиш топширилди.
[media=https://youtu.be/AqKHraNn5c8]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Видеоселекторда маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокамаси, компаниялар огоҳлантирилди