Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ўғирлик ва камомад учун "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг қўл остидагилардан иборат 12 ҳамтовоғини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради dia.uz сайти.
Судлов инстанцияларидан тушунтиришларича, Нарпай туман "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Равшан Турдиев жиноий гуруҳ тузиб, унга қўл остидагиларни жалб этган ва ноқонуний молиявий операцияларни амалга ошириш орқали давлат манфаатларига катта миқдорда зарар етказган.
Аниқланишича, Р.Турдиев хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 400 савдо дўкони ва 2000 растанинг ижараси ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаган. Шу йўл билан у ҳар ойда тушган мажбурий йиғимларни яширган ва катта қисмини ўзлаштирган. Худди шу тарзда жиноий гуруҳ аъзолари кунлик тўловларни йиғишда қонунга хилоф равишда фаолият юритишган. "Бозорнинг 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган давридаги фаолияти текширилганда молиявий ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани ва 1 миллиард 521 миллион сўм ўғирлангани аниқланди.
Р.Турдиев бошчилигида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан 787 миллион сўмдан зиёд солиқ йиғимлари қасддан яшириб қолинган. Бундан ташқари, бозор маъмурияти маҳаллий ҳокимият органларининг рухсат берувчи ҳужжатларисиз автомобиллар тўхташ жойи ташкил қилиб, фойдаланганлар. Ундан тушган ноқонуний тушумлар 142 миллион сўмни ташкил қилди", – дея таъкидлади суд вакили.
Суд ҳукм чиқаришда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан етказилган зарар қисман қопланганини ҳисобга олди. Р.Турдиев ва унинг 12 шериги турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди ва давлатга етказилган 1,46 миллиард сўмдан зиёд зарарни қоплайдиган бўлдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади