6 571
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
Ўзбекистон Марказий банки "Якка тартибдаги тадбиркорлар томондан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар киритди.
Янги ўзгаришларга кўра, эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар банк карталари орқали нафақат ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан боғлиқ тўловларни амалга оширишлари, балки исталган товарни харид қилишлари ёки исталган кўринишдаги хизматга ҳақ тўлашлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, тадбиркор ўз банк картасини бошқа шахсларга ишлатиш учун бериши мумкин.
Бундай тўловлар амалга оширилганда квитанция ва счётлар асл нусхалари, уларга илова қилинадиган ва терминал орқали тўловни қабул қилган хизматчи томондан имзоланган ҳамда "тўланди" печати қўйилган банкомат, инфокиоск ва терминал квитанциялари ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади. Шу билан бирга томонлар, яъни сотувчи ва банк картаси эгаси ўртасида тегишли шартнома тузишга ҳам ҳожат бўлмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?