Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати
26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар 8-раунди доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.
Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилишган.
Музокаралар якунига кўра, вазирлар Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017—2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади.
Тадбирларда Туркия элчиси Аҳмет Башар Шеен иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди