07:46 / 02.05.2017
7 066

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали гаплашди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали гаплашди
Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 1 май куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.

Давлат раҳбарлари Президентимизнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бугунги кунда агросаноат комплексидаги, темир йўл тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш ва бошқа соҳалардаги савдо шартномалари ва қўшма кооперация лойиҳалари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари белгиланган дастурлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини, авваламбор, иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қардош Ўзбекистон халқига эзгу истакларини билдирди.

Суҳбат Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув, ҳурмат ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали гаплашди