19:09 / 02.05.2017
19 528

Ҳамшираларга янги тартибда маош тўланади

Ҳамшираларга янги тартибда маош тўланади
2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Унда айтилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигида патронаж ишини янада яхшироқ ташкил қилиш бўйича штаб ташкил қилинган. Ҳудудларда патронаж хизмат қандай олиб борилаётгани юзасидан барча керакли маълумотлар ўрганиб борилмоқда.

Қайд этилишича, патронаж сумкаларида болаларни ўлчаш учун тарози, тана ҳароратини ўлчайдиган градусник, фуқаролар қон босимларини ўлчаш учун танометрлар бўлиши керак.

«Кун.uz» мухбири вазир ўринбосари Элмира Боситхоновага савол билан юзланди: «Қишлоқ врачлик пунктларида бўлганимизда, гувоҳ бўлдикки, ҳамшираларнинг маошлари миқдорлари жуда ҳам паст. Бу миқдор ўртача 400 минг сўмни ташкил этади, бу пул пластикка ташлаб берилади ва у нақд пулга айлантирилганда, 350 минг сўм қолади. Бу маош мижоз учун жон куйдириб хизмат қиладиган ҳамширанинг яшаш шароитларини таъминлаб бера олмайди. Бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда»

Вазир ўринбосари ҳамширалар учун қайғураётган журналистларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

«Шу йилнинг март ойида президент томонидан қабул қилинган «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Унда патронаж ҳамшираларининг иш рейтингини ишлаб чиқиш бўйича муддат берилган. Яъни, бир ой муддат ичида уларнинг иш рейтингини ҳисобга олиш бўйича низом ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, ҳар бир ҳамширага уларнинг иши самарадорлиги бўйича ойлик маошлари тўланади. Янги низом ишлаб чиқилиб, тасдиқлангач, уларнинг ойлик маошлари иш самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда тўланади», дея жавоб қайтарди вазир ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳамшираларга янги тартибда маош тўланади