19:39 / 02.05.2017
7 805

8 май дам олиш куни бўлади

8 май дам олиш куни бўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни дам олиш кунини 6 майдан 8 майга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«9 май — Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин; 2017 йил 8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 8 май дам олиш куни бўлади